Янгиликлар

Қатар Вақфлар вазирлиги «Шайх Али Ал Тани» исломий тадқиқотлар мукофоти ғолибларини эълон қилди

2025 йил сентябр ойида Қатар Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тадқиқотлар ва илмий изланишлар бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда «Шайх Али бин Абдуллоҳ Ол Соний номидаги халқаро Вақф мукофоти» ғолиблари эълон қилинди.

Халқаро мукофотга марокашлик Исмоил ибн Абдуллоҳ ал Ҳажж ғолибликка муносиб деб топилди. У «Ижтимоий бирдамлик ва жамият хавфсизлигига эришишдаги роли» мавзусида тадқиқот олиб борган.

Маҳаллий мукофотга эса «Оилавий бирдамлик ва фарзанд тарбиясининг ўрни» мавзусида доктор Умар Усмон Хатиб, доктор Халифа Аҳмад Ҳошим ас Саййид ва устоза Лайло Фазл Ҳамад Сада ишлари биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг таъкидлашича, икки иш бир-бирини тўлдиради: «Доктор Умар Усмон ўз тадқиқотида амалий ва шаръий жиҳатларни ёритиб берган. Доктор Халифа ва устоза Лайло хонимнинг ишлари амалий ечимларга урғу берган.

Тадқиқот департаменти раҳбари шайх доктор Аҳмад бин Муҳаммад бин Ғаним Ал Тани, мукофот учун Қатар, Уммон, Яман, Иордания, Ироқ, Сурия, Фаластин, Миср, Судан, Жазоир, Марокаш, Афғонистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Индонезия каби 15 давлатдан 57 нафар тадқиқотчи ўртасида рақобат қизғин кечганини айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, танловда иштирок этаётган тадқиқотларнинг мукофоти ғолиблар билан чекланган бўлса-да, қолган тадқиқотлар араб-ислом кутубхонасига қўшимча муҳим янги маълумот бўлиб хизмат қилади. Унинг бир қисмини муаллифнинг розилиги асосида «Миллат китоби» туркумида нашр этиш имконияти борлиги ҳам қайд этилди.

«Шайх Али бин Абдуллоҳ Ол Соний номидаги халқаро Вақф мукофоти» Қатар миқёсида нуфузли совринлардан бири ҳисобланади. Ушбу танловни ташкил этишдан асосий мақсад исломий фанларда илмий тадқиқотчиларни рағбатлантириш ва янги авлод олимларини тарбиялашдир.

Мукофот пули шайх Али роҳимаҳуллоҳнинг вақфлари ҳисобидан бўлиб, ҳар бир йўналиш учун 200 минг Қатар риёлини ташкил этади.

Матбуот анжуманида мавсумий танловнинг кейинги мавзулари ҳам эълон қилинди.

18 халқаро танловнинг мавзуси: «Ислом тафаккурида сунъий интеллект ва технология ахлоқи».

4 маҳаллий танлов мавзуси «Ислом ёндашувига кўра болалар учун молиявий таълим ва унинг оила иқтисодиётига таъсири» деб номланди.

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг