Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси – «Nasyrul Quran» маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Nasyrul Quran» маърифий мажмуаси 2017 йилда таъсис этилган бўлиб, Қуръони Каримни нашр этиш бўйича Мадинадаги Қирол Фаҳд номидаги мажмуадан кейинги дунёдаги иккинчи энг йирик босмахона ҳисобланади. Мажмуада Қуръон хаттотлиги галереяси, босмахона фаолиятини кузатиш нуқтаси ва анжуман хоналари фаолият кўрсатади. Муассаса нашриёт ишидан ташқари, ислом хаттотлик санъати ва меъморчилигини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, Қуръон қўлёзмаларининг янги дизайнини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.