Бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Ақоид фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Танловда қатнашган устозлар орасидан қуйидагилар 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритдилар:
🥇I-ўрин Мир араб олий мадрасаси ўқитувчиси Маҳмудов Асрорхон 1-даражали диплом ва “Ҳаж” сафарига йўлланмасини қўлга киритди;
🥈II-ўрин Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пардаев Абдуқодир 2-даражали диплом ҳамда “Умра” сафари йўлланмаси соҳиби бўлди;
🥉III-ўрин “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммадходжаева Санобар 3-даражали диплом ҳамда музлаткич билан тақдирланди.