Янгиликлар

Чувашияда Ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги муносабати билан янги масжид очилади

1 июль куни Чуваш Республикасининг Комсомолск туманидаги Урмаево қишлоғида жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади, унда Россия мусулмонлари диний уюшмаси  раҳбари, муфтий Албир ҳазрат Крганов, Чуваш Республикаси раҳбари Олег Николаев ва Татаристон Президенти Рустам Минниханов иштирок этади.

Шунингдек, шу куни қишлоқда Волгабўйи Булгарияси томонидан ислом динини қабул қилинганлигининг 1100 йиллигига бағишланган талабаларнинг республика байрами ўтказилади. Рахимулла Миназетдинов (ушбу мусулмонлар ибодатхонасининг биринчи имом-хатиби) номидаги Урмаево жоме масжиди ҳудудида эндиликда аҳоли учун дам олиш ва сайр қилиш учун зона ташкил этилади. Масжиднинг эски биноси 1990 йилнинг 25 майида, айнан Волга Булгариясида ислом дини қабул қилинган куни қад ростлаган. Жой етишмаганлиги сабабли намозхонлар масжиднинг ҳудудини кенгайтиришга қарор қилишди ва 2014 йилда реконструкция бошланди.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг