МақолаларФиқҳ

ИҚТИДО ҚИЛУВЧИНИНГ НАМОЗИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

❓832-CАВОЛ: Масжидда фарз намозини имомга иқтидо қилаётганда намоз охирида аттаҳият ва саловотни айтиш керакми ёки имомга иқтидо қилиб сано дуосини ўқисак бўлдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган кишининг намоз ўқиш тартиби қуйидагича, имомга иқтидо қилишни ният қилади. Имомдан кейин такбири таҳрима айтади, кейин сано ўқийди ва жим туради. Аъузу ва бисмиллаҳни айтмайди. Имом қироат қилганда жим туриб эшитади. Махфий ўқиладиган намозларда ҳам имомни орқасида Фотиҳа ва зам сура ўқимайди. Имом Фотиҳани тугатганда махфий “Омин”, дейди. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дейди, иқтидо қилгувчи “Роббанаа ва лакал-ҳамд”, дейди. Руку ва саждага кетиш такбирларини махфий айтади. Руку ва сажда тасбеҳларини айтади. Аттаҳият дуоси, салавот ва саломдан олдинги дуоларни ўқийди. Имомдан бироз кейин салом беради. Рамазонда витрни жамоат билан ўқилса, иқтидо қилганлар ҳам, махфий қунутни ўқийди.

Ташаҳҳуд ва салавотларни иқтидо қилгувчи ўқиши борасида фиқҳ китобларимизда бундай дейилган: “Агар иқтидо қилгувчи ташаҳҳудни ўқиб бўлмай туриб имом салом бериб юборса, иқтидо қилгувчи ташаҳҳудни охирига етказиб қўяди”. (Ал-Фатово ал-ҳиндия, 1-ж. 99-б). “Агар иқтидо қилгувчи ташаҳҳуддан кейинги дуо ёки Пайғамбар алайҳиссаломга салавотни айтиб бўлмасдан туриб, имом салом бериб юборса, иқтидо қилгувчи имом билан салом бераверсин”. (Ўша манба, 99-100-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг