767-CАВОЛ: Aгар 2 кишидан бири вояга етган бири эса вояга етмаган бўлса, вояга етгани имомликка ўтиб, вояга етмагани иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Яъни жамоат ҳисобланаверадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, жамоат ҳисобланади. Чунки фиқҳ китобларимизда икки ва ундан ортиқ киши жамланиб намоз ўқишини жамоат бўлиб намоз ўқиш дейилади. Бу ҳақда Фатовои ҳиндия китобида шундай дейилган:
إذَا زَادَ عَلَى الْوَاحِدِ فِي غَيْرِ الْجُمُعَةِ فَهُوَ جَمَاعَةٌ وَإِنْ كَانَ مَعَهُ صَبِيٌّ عَاقِلٌ
яъни: “Жумадан бошқа намозларда бир кишидан кўпи жамоат ҳисобланади, гарчи иқтидо қилувчи ақлини таниган ёш бола бўлса ҳам”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.