Янгиликлар
МУКОФОТ МУБОРАК!
2021 йил 28 август куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.
Жумладан, Тошкент шаҳар “Ислом ота” жомеъ масжиди имом ноиби Фазлиддин домла Ҳусанов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги” байрами муносабати билан эсдалик нишони билан тақдирландилар.
Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом ота” жомеъ масжиди жамоаси номидан мукофот билан табриклаймиз!
Аллоҳ таоло ўз ҳидояти, барча хайрли ва эзгу ишларингизда мададкор бўлсин!
“Ислом ота” жомеъ масжиди жамоаси