Янгиликлар
«ИКРОМ ҲОЖИ ОТА» МАСЖИДИ ҚАЙТА ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Тошкент вилояти масжидлари тобора обод бўлиб, чирой очиб боряпти.
Бугун Янгийўл туманидаги “Икром ҳожи ота” масжидининг илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, нуроний отахонлар, ҳомийлар иштирок этди.
Эски масжид биноси 200 кишилик бўлиб, намозхонларга тор келиб қолган эди. Янги масжид ишга тушиши билан бу масканда 2,5 минг киши эмин-эркин ибодат қила олади. иншоаллоҳ.
25 кишига мўлжалланган янги таҳоратхона ҳам барпо этиляпти.
Аллоҳнинг уйини обод қилишга ҳисса қўшаётган биродарларимизга, ҳадиси шарифда айтилганидек, жаннатдан қасрлар насиб айласин!
fitrat.uz