ИСЛОМИЙ ФАТҲЛАР НЕГА «АРАБ ИСТИЛОСИ»?
Исломий фатҳларни «Араб истилоси» дейиш нотўғри эканлигини душманларнинг ўзлари ҳам биладилар, аммо Исломга қарши нимадир ўйлаб чиқариш керак бўлган. Натижада шу ибора ўйлаб топилган. Чунки фотиҳ жангчилар ичида араб бўлмаганлар ҳам кўп эди. Шу билан бирга, уларнинг ҳаракати ҳеч қачон истило бўлмаган. Мусулмонлар қаерга борсалар, динга даъват қилиш учун, адолат ўрнатиш учун борганлар. Ўша ерларнинг аҳолиси билан ака-ука, биродар бўлиб яшаб қолганлар.
Мусулмонлар ҳеч бир юртнинг мол-мулкини талаб, олиб кетмаган. Кишиларни Исломга киришга мажбур ҳам этмаган. Уларнинг муомаласи мустамлакачиларнинг муомаласидан мутлақо фарқ қилган. Буни инсофли ажнабий тарихчилар ва олимлар ҳам такрор-такрор эътироф этганлар. Машҳур олим Томас Орланднинг «Исломга даъват» китобида бу ҳақиқатни тасдиқлайдиган кўпгина ҳужжатли далиллар келтирилади.
Ҳадис ва ҳаёт-21. 156-бет.