«Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш» маъносидадир. Фуқаҳолар истилоҳида эса, нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса билан артишга «истинжо» дейилади.
– Уйқу ва елдан бошқа ҳар бир таҳоратни кетказувчи нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилиш суннатдир.
– Уйқу ва ел, ҳушдан кетиш, жиннилик, мастлик каби таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳам истинжо қилинмайди.
– Қолганларидан, агар нажас бир дирҳам миқдоридан кам бўлса, истинжо қилиш суннатдир.
– Суяк, тезак, таом, кўмир, шиша, латта, дарахт баргига ўхшаш нарсалар ва ўнг қўл билан истинжо қилиш мумкин эмас.
– Умуман фойдали нарсалар билан истинжо қилиб бўлмайди.
– Фойдаланиладиган қоғоз билан, хусусан, ёзуви бор қоғоз билан истинжо қилишга рухсат берилмаган.
– Истинжо учун алоҳида тайёрланган қоғоз билан истинжо қилишга барча уламолар рухсат беришган. Чунки бу шу мақсад учун махсус тайёрланган қоғоздир.
– Артиб тозаланган аъзони кейин ювиш одобдир.
– Агар нажосат махраждан бир дирҳамдан кўпроқ тарқалган бўлса, истинжо қилиш вожибдир.
– Аввал қўлини ювганидан кейин нажосатни бармоқларининг ич тарафи ила махражини тўла бўшаштирган ҳолда ювади.
– Кейин қўлини яхшилаб ювади. Шунда қўлига теккан нажосат ва ноқулай ҳидлар кетади.
«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди