Янгиликлар

МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

 
Бугун, 10 сентябрь куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
 
Бу йилги имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлмоқда. Абитуриентлар учун очиқ майдонларда етарли ўринлар ҳозирланган. Бу эса, карантин талабларига амал қилиш баробарида имтиҳонларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий диний таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари учта фандан иккита фанга ўтказилди, ижодий имтиҳонлар қисқартирилди.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг