Исломий ҳамкорлик ташкилоти Швецияда Қуръон ёқилишига муносабатини билдирди
Шанба куни Исломий ҳамкорлик ташкилоти Швециянинг жанубидаги Малмё шаҳрида мусулмонларнинг муқаддас Қуръон китоби нусхасининг ёқилганини қоралади.
Ўз баёнотида Жидда шаҳрида жойлашган ташкилот китобнинг ёқилишини “фитна ва провокация, дин ва эътиқодга йўналтирилган экстремизм ва нафрат уйғотишга қарши глобал ҳаракатларга зид” дея таърифлаган.
Қуръон нусхаси жума куни Малмёда Даниянинг ирқчи “Қаттиқ йўл” партияси раҳбари Расмус Палуданнинг тарафдорлари томонидан ёқиб юборилган.
Зўравонлик билан ўтган митингда бир неча полиция ходими тан жароҳати олган. Камида 10 киши ҳибсга олинган. Полиция, шунингдек, Палуданни Швецияга икки йилга киришини тақиқлади.
Шу билан бирга, дунёдаги исломофобик ҳодисаларни кузатувчи орган бўлган Исломий ҳамкорлик ташкилоти Швеция ҳукумати томонидан мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқиб юборганларга қарши кўраётган чораларини олқишлади.
Ташкилот ўз баёнотида Швециядаги мусулмон жамоасини “сабр ва зўравонликдан сақланиш”га чақирди.