«БИСМИЛЛАҲ»НИНГ ФАЗИЛАТИ
Мусулмон киши, яхши бир ишга бошламоқчи бўлганда, у ишнинг хайрли ва баракотли тамомланиши учун бошида «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм», ишнинг охирида эса «Алхамду лиллаҳ» дейиши суннат.
Қалам, Лавҳул-махфузга энг биринчи «Бисмиллаҳ» ёзилган. Одам алайҳис-саломга илк «Бисмиллаҳ»и шарифа нозил қилинган.
Ибни Аббос розияллоҳу анҳумо айтдилар-ки: «Неча-неча инсонлар бордир ки, “Бисмиллаҳир Роҳманир Рохийм” деб айтганларида, Аллоҳ Таоло уларга тўрт минг савоб ёзади, даражаларини тўрт минг даражага кўтаради, тўрт минг гуноҳи ўчирилади.»
Устоз шогирдига, “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни ўргатганда, Аллоҳ Таоло шогирд учун унинг ота-онаси ва устози учун жаҳаннамдан қутулганликларига доир бароатнома ёзади.
Исо алайҳи салом бир қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётганларида, азоб фаришталарининг бир маййитни азоблаётганликларига шоҳид бўлди. Бир қанча вақтдан кейин яна ўша қабрнинг ёнидан ўтаётиб, рахмат фаришталарининг нурдан патнисларда маййитга иззат икром қилаётганларини кўрди. Бу холатдан жуда хайратланди. Намоз ўқиб дуо қилди. Аллоҳ Таоло унга ваҳий қилиб айтди: «Эй Исо! У маййит, гуноҳкор бир қул эди. Унинг вафотидан сўнг ҳомиладор аёли фарзандини дунёга келтирди, уни гўдаклигиданоқ чиройли тарбия қилди. Уни илм ўрганишлиги учун, илмли инсонни қўлига топширди. Устози у болага “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм”ни ўргатди. Боласи ер устида менинг исмимни зикр қилар экан, ер остида ётган отасини азоблашни муносиб кўрмадим. Ўғлининг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм дейишига мукофот билан бирга отасига нурдан товоқларда иззат икромлар билан раҳмат фаришталарини юбордим.»
www.islomota.uz