Мақолалар

Тил – миллат кўзгусидир

Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади.
Тил – миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих – ўтмиш ва келажак жонланади. “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур” – дея эътироф этади Абдулла Авлоний. Маълумки, энг катта хиёнат эътиқодга бўлган хиёнатдир. Бизнинг эътиқодимизнинг узвий бир жиҳати ҳам тилимизга бўлган эътиборимиз биландир.Демак, тилнинг софлигига путур етказаётган ғаламислар бугунги куннинг энг катта хоинлар десак тўғри бўлади.

Афсуслар бўлсинки, ҳозирда баъзи бир фитначилар ижтимоий тармоқда она тилимизга бўлган ҳурматни йўқотмоқдалар. Аҳолиси 90% ўзбеклар бўлган мамлакатда иккинчи давлат тили дея, рус тилига урғу беришмоқда. Бу “ишлар” нинг орқасида қандайдир мақсадлар борлиги барчага маълумдир. Дунёда 40 та йўқолиб кетиш хавфи бўлмаган тиллар мавжуддир.

Қувонарлиси шундаки бизнинг она тилимиз ҳам ушбу тиллар оиласига киради. Сабаби бизнинг тилимизда ёзма манбалар, қўлёзмалар, қадимий ва замонавий адабиётлар кўпдир. “Тилнинг софлиги миллатнинг софлигидир” – дейилади. Демак шундай экан тилимизнинг қадрини ва вазнини буюк эътиқод даражасида авайлашимиз зарур.

Тошкент шаҳар
Бош имом хатиби:
Раҳимберди домла Раҳмонов

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг