Янгиликлар

Европадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида

Чеченистонда 2019 йилнинг май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади. Бу ҳақда «Regnum» нашри маълум қилди.

Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 000 киши намоз ўқишига мўлжалланган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзaн Қодиров маълум қилди.

Айни пайтда масжидда ички ва ташқи безатиш ҳамда атрофида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 300 нафар мутахассис жалб этилган.

Масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида барпо этилаётгани ҳақида «Грозний» телерадиокомпанияси 2016 йилда хабар берганди.

Хабарларга кўра, масжид Марказий Осиё ва Яқин Шарқ усулларида безатилиб, Грециядан келтирилган оқ мармар ишлатилади. Ёритиш тизими эса италиялик мутахассисларга ишониб топширилган. Қурилиш ишлари 2012 йилнинг декабрь ойида бошланган.

muslim.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг