Янгиликлар

ТОШКЕНТДА ЯНА БИР МАСЖИД ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

    Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, юртимиз жомеъ масжидлари сони ва сифати янада кўпайиб бормоқда. Янги жомеъ масжидлар қуриш, фаолият кўрсатаётганларини эса ҳар томонлама замонавий андозаларга мос тарзда, янги шарт-шароитлар билан бунёд этиш давом эттирилмоқда.
   Бугун, милодий 2019 йил 11 февраль – ҳижрий 1440 йил 6 жумодус-соний ойи,  душанба куни Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги “Оқ уй” жоме масжидларининг қурилиши учун биринчи ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, муфтий ўринбосарлари, ЎМИнинг Тошкент шаҳар вакиллиги, имом-хатиблар, фахрий устозлар, илм аҳллари ҳамда маҳалла фаоллари қатнашдилар.
   Тадбир аввалида Қуръони каримнинг тўлиқ хатми бағишланиб, хайрли дуолар қилинди. Сўнгра муфтий ҳазратлари “Оқ уй” жомеъ масжиди пойдеворига биринчи ғиштни қўйиб, яхши тилаклар билдирдилар. Тадбир давомида масжид иншооти жараёнлари, масжид атрофига қуриладиган маъмурий хоналар, намозхонлар учун масжид кутубхонаси, юртимизга чет эллардан ташриф буюрадиган нуфузли дунё уламолари, мартабали меҳмонлар билан ўзаро мулоқот ўтказиш заллари, улардаги зарур бўлган шарт-шароитлар ҳақида фикрларини билдирдилар.
   Маълумот учун шуни айтиб ўтиш керакки, жомеъ масжид бир вақтнинг ўзида икки мингдан ортиқ намозхонларнинг эмин-эркин ибодат қилишига мўлжалланган. Мазкур жомеъ масжид пойтахтимизга водийдан кириб келиш йўли – Фарғона йўли кўчасида жойлашганини эътиборга олиб, йўловчилар учун алоҳида шарт-шароитлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу билан бирга, масжид ёнида лойиҳа асосида мўъжаз меҳмонхона ва мажлислар зали ҳам бино этиш кўзда тутилган.


    

www.islomota.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг