«ХОН БЎЛСАНГ-ДА, БOF ЯPAT, ГАДОЙ БЎЛСАНГ-ДА, БOF ЯPAT…»
Амир ТЕМУР ўгитлари асосида:
Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни уйлантирмок ташвишида келин изламокка эътибор бердим. Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим. Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғлик-саломатигини, жисмонан камолотини аниқладим. Келин бўлмиш насли-насаби, одоб-ахлоқи, соғлом ва бақувватлиги билан барча қусурлардан холи бўлсагина эл-юртга катта тўй-томоша бериб, келин туширдим.
* * *
Хар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим:
қайси бири фойдалирок бўлса, уни кўнгил хазинасида сақлаб,ишлата олдим.
** *
Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим. Уларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиха беришларини ўтиндим. Дарвеш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва хеч бир талабларини рад этмадим. Бузуқи ва оғзу шалоқғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим. Бирор кимсага туҳмату ғийбат қилсалар, қулок солмадим.
* * *
Черик тузиб, навкар олмоқда уч қоидага амал қилдим: биринчидан – йигитнинг куч-қувватига, иккинчидан -қилични ўйната олишига, учинчидан – акл-заковатию камолотига эътибор қилдим. Шу уч фазилат жамулжам бўлса, навкарлик хизматига олдим. Негаким, куч-қувватли йигит хар қандай қийинчиликларга, азобу уқубатларга чидамли бўлади, қилич ўйната оладиган киши рақибини мағлуб эта олади, оқил навкар хар жойда ақл-идрокини ишга солиб, мушкулотни бартараф этмоғи мумкин.
* * *
Қиличим ўткир бўлса-да, ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим.
* * *
Ҳамишалиғ таъкид этур эдим: хон бўлсанг-да, боғ ярат, гадой бўлсанг-да, боғ ярат – бир кунмас-бир кун мевасини татирсан.
Жасур РАУПОВ
Тошкент шаҳар“Ислом ота”
жоме масжид имом хатиби