Абу Ҳанифанинг ҳукм чикариш услубини қуйидаги асосларга таянган деб фир билдириш мумкин. Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истеҳсон.
“Истеҳсон” – луғатда бир нарсани яҳши деб ҳисоблаш маъносида ишлатилади. Усул истилоҳда эса, “мужтаҳиднинг очик равшан қиёсдан маҳфий қиёсга, ҳар ҳил ҳукмдан жузъий ҳукмга ўтишлиги тушунилади”.
Мужтаҳиддан бир маслаҳат сўралса унинг ҳукмига насс келмаган бўлса, мазкур масалага икки ҳил ёндашиш мумкин. Бири очик равшан бири ҳукмни такозо килса, иккинчиси маҳфий бошқа ҳукмни такозо қилади. Мужтаҳид ўз ижтиҳоди ила равшан ҳукмни колдириб, маҳфий ҳукмга ўтишни маъкул кўради. Бундай ўтишни шариатда “Истеҳсон” дейилади.
Истеҳсонга асосланиб ҳукм чикарувчилар Ҳанафий мазҳабидаги уламолардир.
“Ал-Маслаҳатул Мурсала” – луғатда, кайтдан ҳоли бўлган, ҳеч бир нарсага боғланмаган маслаҳат маъносида келади. Усул уламолар истилоҳида эса, у шундай бир маслаҳатки, шориъ унга далил келиб, уни эътиборга олинганини ҳам исботламаган. Шунинг учун бунинг бир номи, Маслаҳатул Мутлака яъни, эътиборга олинган далилдан ҳам, эътиборга олиш бекор қилинган. Далиллар ҳам ҳоли маслаҳатдир. Кўпчилик мусулмон уламолар маслаҳатул мурсала шаръий ҳужжатдир, унга асосан ҳукмлар машруъ килинади деганлар. Бир вокеа содир бўлса, унинг ҳукмига ё нассида, ё ижмоъда ё қиёсда ё истеҳсонда далил бўлмаса маслаҳатул мурсала такозосига караб ҳукм чикарилади.Маслаҳатга биноан ҳукм чикаришда у маслаҳатни шориъ эътиборга олганлигига далил лозим деб тўҳтаб турилмайди. Айтилган фикрга иккита далил келтирилади.
- Кишилар маслаҳатларининг ниҳояси йўқ у доим янгиланиб турувчидир. Агар кишилар тараккиёти такозосига асосан, янгиланиб турувчи мазҳабларга ҳукмлар машруъ килинмай, факат шориъ эътиборга олган маслаҳатлар ила кифояланса, турли давр ва маконларда кишиларнинг кўпгина маслаҳатлари ҳукмсиз тўҳтаб колишга тўғри келади. Натижада шариат кишилар тараккиёти ва маслаҳатлари ила ёнма-ён юрмай оркада колади. Бу эса шаръий конунлар чикаришда кўзланган максад ишларнинг маслаҳатларини ҳал этишдир, деган қоидага мувофик келмайди.
- Саҳобаи киромлар, тобеинлар, мужтаҳид дин пешволари машруъ килган ҳукмларни чукур мулоҳаза кўрилса шориъ эътиборга олган далилдан ҳоли бўлган, мутлак маслаҳатни рўёбга уларни бир канча ҳукмлар машруъ килганликлари маълум бўлади. Масалан Абу Бакр ас-Сиддик розияллоҳу анҳу таркок ҳолда бўлган Қуръон саҳифаларини китоб шаклига келтириб тўплаганлар.
Урф – деб кишилар ўрганиб, одатланиб колганликларига асосан қилиб келаётган ишларига, сўзларига айтилади. Урфни одат деб ҳам юритилади. Ишдаги урфга мисол: Кишилар олди-сотди вактида “олдим, сотдим” деган лафз сийғасида ишлатмай, пулини бериб, нарсани олиб кетаверадилар. Аслида икки томонни розилигини ифода этевчи “олдим-сотдим” сийғасини ишлатиш лозим.
Истисҳоб – луғатда бирга бўлмок маъносидадир. Истелоҳда эса бир нарсанинг бирор далил келиб ўзгартирмасдан аввалги ҳолга берилган ҳукм истисҳоб. Истесҳоб – мужтаҳид бирор вокеанинг ҳукмини билишда мурожаат қиладиган энг сўнги шаръий далилдир.
Тириклиги маълум бир кишига, уни тирик деб ҳукм килиниб, мадомики унинг вафот этганлигига ҳужжат бўлмаса, унга тирик деган нуктаи назардан муомала килинади.
Биздан аввалги умматлар шариати – агар Қуръони карим ёки саҳиҳ суннат биздан аввалги умматларга Аллоҳ таоло машруъ килган шаръий ҳукмлардан бирортасини пайғамбар тилидан ҳукм уларга фарз қилинганидек, биз ҳам фарз килганини айтилса унинг биз учун ҳам шарт эканлиги унга итоат этиш вожиблигига уламолар ўрталарида ҳеч қандай ихтилоф йўқдир.
“Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз килинди, шояд (у сабабли) такволи бўлсангиз. Санокли кунларда. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки иҳтиёрий равишда зиёда ҳайр килса (Лозим бўлганидан ортик фидя берса), ўзига яҳши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яҳширокдир”
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Курбонлик килинглар, чунки Иброҳим а.с. суннатларидир”,-дедилар.
Саҳобанинг йўли – Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ва у кишига ҳамфикр бўлганлар Агар бир масалага ҳукм Аллоҳнинг китобидан ҳам, пайғамбарнинг суннатларидан ҳам тополмасалар, ундай ҳолда мен иҳтиёр этган саҳобанинг сўзидан олиб, иҳтиёр этмаганимнинг сўзини олмайман, лекин уларнинг сўзларидан ҳам чикмаймн. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Менинг саҳобаларим гўё йўлчи юлдузлардир, уларнинг кайси бирларига эргашсаларинг тўғри йўл топган бўласизлар.”
Ихтилоф –Ҳанафий мазҳаби кенг кўламда таркалган ва аҳли-сунна вал жамоадаги муслмонларнинг 47% унинг тарафдорларидир ва бутун дунёнинг иклим шароитига, урф одатларига эътиборга олинган тўғри бўлади.
Моликий мазҳаби – Ҳанафий мазҳаби каби урф одатни тан олади. Моликий факиҳлардан бўлмиш Алвон Шерозий (1518 йил вафот этган) айтишича, имкони борича урф одатларни илоҳий конунлар билан уйғунлаштириш керак.
Ҳанбалий мазҳаби – Рай ва қиёсга катта эътибор каратмаганлиги сабабли, ўзи таркалган минтақаларда барча ҳуқуқий муаммоларни одамларнинг манфаатини назарда тутган ҳолда ечиб бера олмади ва бошқа мазҳаблар каби кенг таркалмади. “Исломда ҳуқуқ” китобида таъкидлаганидек, XIV асрга келиб инкироза учради.
Ижтиҳодда шарт қилинган омиллар
Ижтиҳодга ҳақли бўлишнинг тўртта шарти бор.
- Ижтиҳод қиладиган инсон араб тилини билмоғи шарт, яъни унинг сўзи жумлаларнинг маъносига далолат этиши йўлларини жумлалар тузилишидаги услуб ва қоидаларни билмоғи лозим. Мужтаҳиднинг биринчи мурожаат қиладиган нарсаси Қуръони карим ва суннати набавия насслари бўлиб уларни араблар фаҳмлаганидек фаҳмлаш, унинг луғавий усул қоидалари, лафз ва иборатдан чикадиган маъноларни тадбик этиши лозим.
- Қуръон илмини билмоғи шарт. Яъни унда келган шаръий ҳукмлардан, уларга далолат этадиган оятлар насслардан уларни оятлардан чикариб олиш йўлларидан шунчалик яҳши ҳабардор бўлмоғи лозим. Унга качон бирор масала рўбаро килинса шу масала мавзусида келган Қуръондаги ҳукм оятларни, уларнинг нозил бўлиш сабабларини Маккий ва Маданий оятларни тафсирлари, таъвилларини дарҳол келтиришга кодир бўлсин.
- Ҳадис илмини билмоқ шарт. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам суннатлари ила собит бўлган шаръий ҳукмларни талаб қилинганда мукаллафларнинг ишларини таксимотига биноан таксимланган тарзда келтириш, уларнинг ровийдаги санади даражаларини, саҳиҳ ёки заифлигини ажратишга лаёкатли бўлиши лозим. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганган уламолар жуда кўп ва бебаҳо ҳизматларни қилиб кетганлар.
- Қиёснинг кўринишларини унинг иллатлари, иллатга биноан машруъ қилинган шаръий ҳукмлар ҳикматини, ҳукмларнинг иллатини англаш учун шориъ томонидан кўрсатилган йўлларни билиш, насси йўқ ўринларда ҳукмнинг иллатини топишда яҳши тасаввур этиши учун кишиларнинг ўзаро муомалаларини бўладиган ҳолатлардан яҳши ҳабардор бўлиши лозим.
Ижтиҳодда учта нарсадан огоҳ бўлмоқ лозим.
- Бир олим киши савдога алоқадор ҳукмларда ижтиҳод қилиб оилага тегишли ҳукмларга ижтиҳод қилмаслиги, ибодат ҳукмларида ижтиҳод қилиб, жиноятга жазо беришда ижтиҳод килмаслиги мумкин эмас.
- Ҳар бир мужтаҳидга ижтиҳодга караб савол берилади. Агар у ижтиҳод килган масалани тўғри ҳал килган бўлса, ижтиҳод ва масалани ҳал килгани учун икки баробар савоб олади.
Бир ижтиҳод ўзи янгилик була туриб иккинчи ижтиҳодни бузмайди. Абу Бакр р.а ҳукм килган масалаларни Ҳазрати Умар у кишининг ҳукмларини бузмай бошқача ҳукм килганлар. Ҳазрати Умарнинг Абу Мусо Ашъарийни кози қилиб тайинлаганларида унга:Бугинги килган ҳукминг сини иккинчи бор мурожат килишингдан, бошқа тугри йул топиб ҳакикатга қайтишингдан тўсмасин, чунки ҳақиқатга қайтишлик ноҳқликни маҳкам ушлашдан яхшироқ, деганларини тушунмоқ лозим.