Янгиликлар

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегациянинг Буюк Британияга расмий сафари режалаштирилган.

    Ташриф доирасида делегация аъзоларининг Лондондаги йирик коллекционерлар ва маданий мерос соҳасида фаолият юритаётган таниқли шахслар — Сарихоний, Халилий, Билол Судчи, Довудшоҳ каби диллерлар билан учрашувлари белгиланган.

Сафарнинг асосий мақсадларидан бири — Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясини бойитишга қаратилган илмий ва инновацион лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, юртимизга оид қимматли тарихий артефактларни Ватанга қайтариш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Sotheby’s ва Christie’s каби дунё миқёсида нуфузли аукцион уйлари орқали харид қилинган экспонатлар иштирокида Лондонда махсус кўргазма ўтказилиши мўлжалланган. Кўргазмада Ўзбекистон тарихига дахлдор 80 дан ортиқ ноёб артефакт намойиш этилади. Шу билан бирга, халқаро жамоатчиликка юртимизнинг бой маданий мероси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилаётган Ўзбекистондиги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ҳақида кенг маълумот тақдим этилади.

Кўргазмага тайёргарлик жараёнида Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Sotheby’s ва Christie’s аукцион ўртасида онлайн мулоқотлар ўтказилиб, экспонатларнинг намойиш этилиш тартиби, илмий-тарихий асосланганлиги ва ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Бу каби халқаро ҳамкорликлар Ўзбекистоннинг маданий меросини тиклаш ва уни жаҳонга танитишда муҳим аҳамият касб этади. Юртимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва давлат сиёсатида маданий меросга қаратилаётган эътибор туфайли тарихий бойликларимизни қайтариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Халқаро нуфузга эга Sotheby’s ва Christie’s аукцион уйлари ҳар бир экспонатнинг ҳақиқийлиги ва тарихий қимматини тасдиқловчи жаҳон стандартларига мувофиқ экспертиза тизимига эга бўлиб, харид қилинган ҳар бир артефакт учун беш йиллик кафолат тақдим этади.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг