Янгиликлар

Шайбонийхон мадрасаси макети қайта тикланмоқда

Ислом маданияти ва архитектурасининг унутилган саҳифаларини жонлантириш мақсадида Ўзбекистонда яна бир муҳим илмий-амалий лойиҳа бошланди — Шайбонийхон мадрасаси макети манбалар ёрдамида қайта тикланиши режалаштирилган.

Бу мадраса XVI асрда Шайбонийлар сулоласи даврида барпо этилган бўлиб, ўз вақтида фақат диний таълим эмас, балки маданият ва илм-фан тараққиётига ҳам хизмат қилган. Афсуски, бу меъморий иншоотнинг асл кўриниши замон ўтиши билан йўқолган, аммо тарихий манбалар, меъморий ҳужжатлар ва археологик топилмалар асосида унинг тикланиши имконсиз эмаслиги маълум бўлди.

Макетни тайёрлаш жараёнида Ислом цивилизацияси маркази, меъморлик ва тарих соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, Шарқшунослик ва археология соҳасидаги илмий ташкилотлар ҳамкорлик қилмоқда. Мақсад — тарихий адолатни тиклаш, миллатнинг маънавий хотирасини бойитиш ва халқимизни буюк илмий ва меъморий мерос билан қайта таништиришдир.

Тайёрланаётган макет нафақат эстетик ва экспозицион аҳамиятга эга, балки таълимий вазифани ҳам бажаради — у орқали ёшларимиз XVI асрдаги мадраса меъморчилиги, Шайбонийлар давридаги илм-фан муҳити ва Ислом цивилизациясининг Ўрта Осиёдаги ўрни ҳақида визуал ва амалий тасаввурга эга бўлишади.

Тайёр макет келгусида Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида доимий намойишга қўйилади ва жамоатчиликка очиқ бўлади.

https://cisc.uz/

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг