Мақолалар

Али розияллоҳу анҳу чиқарган ажойиб ҳукм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни Яманга юбордилар. Яманликлар одатда шер овлаш учун чуқурлар қазиб қўйишар ва турли йўллар билан уни чуқурга туширар эди. Бир бор қазиган чуқурларига шер тушди. Одамлар томоша қилиш учун атрофига тўпланишди. Чуқур атрофидаги томошабинлар кўпайиб, бир бирларини туртиб юборишди. Шунда бир йигит мувозанатини сақлай олмай чуқур томон қулай бошлади.

Йиқилаётганида ёнидагининг қўлидан ушлади. У эса ўзидан бошқани. Учинчи киши тўртинчига ёпишди. Ҳаммалари чуқурга қулади ва шер барчасини нимталади. Вафот этганларнинг яқинлари уларнинг хунини талаб қилишди. Жанжал кучайиб навбат қилич яланғочлашгача келди. Али розияллоҳу анҳу ораларида эдилар. Хун тўлашни чуқур ковлаган зиммасига юкладилар. Лекин биринчига тўртдан бири, иккинчига учдан бири, учинчига ярим, тўртинчига бутун бир одамнинг хунини тайин қилди. Кейинчалик чиқарган ҳукмини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эдилар, у зот: “Тўғри ҳукм қилибсан” дедилар.

   Аллома Табарий ушбу ҳукмнинг сабабини баён қилиб: “Тўртовлари хато туфайли вафот этишди. Чуқур ковловчи ноўрин жойга чуқур қазигани учун ҳаммаларининг хунини тўлаши керак эди. Лекин биринчи киши қулаётиб ўзидан бошқа уч кишини судраб уларнинг қотилига айланди. Шунинг учун биринчининг хуни қолган учтага бўлинади ва ўзига тўртдан бири, иккинчи киши ўзидан бошқа икки кишига қотил ҳисобланиб, учдан иккиси, учинчи киши бир кишининг қотилига айланиб ярим хунга ҳақдор бўлади. Тўртинчи эса ҳеч кимни қотили бўлмади. Шунинг учун унга тўлиқ хун берилади”, деган. (Тафсири Қуртубий)

   Ҳанафий мазҳабида одам хунининг баҳоси уч хил молдан тўланади. Улар туя, тилло ва кумуш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жоннинг дияси 100 та туя”, шунингдек, ҳазрати Умарнинг: “Дия 10 минг кумуш” деган қавлларининг далили бунга асос бўлади. Ҳозирги кунимизда закотнинг нисоби 20 динор, яъни 85 грамм тилло ёки 200 дирҳам. Яъни 595 грамм кумуш…

   Фуқаҳолар аёлларнинг хунини эркаклар хунининг ярми деб белгилаганлар. Бунга далил қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аёл кишининг хуни эркакнинг хунининг ярмидир” деган ҳадисларидир.

Манба: fiqh.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг