Янгиликлар

ИСЛАНДИЯДА 22 СОАТ РЎЗА ТУТИШМОҚДА

«Sabah» хабар беришича, Рамазон ойида энг узоқ вақт исландиялик мусулмонлар рўза тутишяпти: 22 соатга яқин. 

Рамазон ойининг биринчи куни минг нафарга яқин мусулмон яшаётган Рейкявик шаҳрида 19 соату 11 дақиқа рўза тутилган бўлса, бугун бу ерда яшаётган мусулмонларнинг оғизлари 22 соатга яқин вақт мобайнида берк бўлади.

Шимолий қутбга яқин бўлгани туфайли айни кунларда Рейкявик шаҳрида кун узайиб боряпти: қуёш 23:00 да ботиб, 4:00 да чиқаётир.

Швеция ва Норвегияда ҳам рўза узоқ вақт тутилмоқда. Швеция шимолидаги Кируна шаҳрида яшовчи мусулмонлар бу йил рамазон ойида 20-22 соат рўза тутишади.

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида эса рамазоннинг охирги куни мусулмонлар 21 соату 59 дақиқа рўзадор бўлишади.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг