РАМАЗОН ОЙИНИ ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ СЕРУНУМЛИ ЎТКАЗИШНИНГ 7 ТА ЙЎЛИ.
Ҳар йили Рамазон кириб келишига қараб интизорлик билан кутилган байрам Муқаддас Рамазонга рағбат қилишга ёрдам берадиган кўплаб маҳаллий тадбирлар, онлайн – вебинарлар ўтказилади. Аммо илм – куч эмас, илм –бу потенциал кучдир. Сиз қанчалик кўп маъруза эшитсангиз ёки тадбирларда иштирок этсангиз ҳам олинган билимларни ўзингизни ҳаётингизга татбиқ этишни ҳохламасангиз демак сиз ўзингиз олган барча мавжуд билим ва манбаларни ишга солмаган бўласиз. Ўзингизни янада яхшироқ бўлишингизга, нафсингиз устидан ғалаба қилишга ва Яратганга яқинлашиш учун Рамазон ойидан яхшироқ вақт йўқдир. Муқаддас Рамазон – бу ўзимизни янада яхшилашга, ёмон одатлардан халос бўлиб уларни фойдали одатларга ўзгартиришга, ҳамда ҳаётимизга серунум тус бериш учун гўзал имкониятдир. Қуйида сиз учун берилган тавсиялар Рамазоннинг ҳақиқий моҳиятига диққатингизни қаратишингизга ёрдам беради.Мана Рамазон ойини бошқа ойлардан кўра ажратиб туриладиган бўлиши учун қўлланиладиган 7 оддий, аммо самарали чоралар.
1. Бу Рамазон ойини ҳаётингиздаги энг яхши ой бўлишига ният қилинг.
Кўпчилигимиз “Амаллар ниятга боғлиқдир, Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади.”(Бухорий ривояти) ҳадиси билан танишмиз. Аммо баъзида оддий аммо кам бўлмаган ниҳоятда чуқур мазмунли ва муҳим бўлган амални эътиборимиздан четда қолдиришимиз мумкин – бу бизнинг ниятимиздир. Рамазон ойини ҳайратомуз ва гўзал тарзда ўтказиш учун ташланган биринчи қадам бу барча имкониятларни ишга солишга самимий қарор қилишдир. Бу ҳаётимизда амалга оширадиган ҳар кунлик барча ишларимиз учун ҳам адолатлидир. Ният қилишимиз билан Аллоҳ қадам ташлашимизга мадад беради.
2.Ўз мақсадларимизни белгилаб олишимиз.
Рамазон ойида мақсадларни белгилашда имкон қадар аниқ бўлиш керак. Масалан, рўйхатга “имкон қадар тартибли бўлиш керак” деган ёзувни киритмасдан: – Ҳар намоздан кейин 5 бет Қуръонни ўқиш, деган ёзувни киритиш мумкин. Ифторликка овқат тайёрлашга вақтни тежаш учун олдиндан 15 та таомни тайёрлаб музлатиб қўйиш. Энди тўхтаб қўлизга қоғоз олиб Рамазонда бажармоқчи бўлган 5 та аниқ мақсадни ёзинг. Бунга ўтган йили баъзи – бир сабабларга кўра қилолмаган нарсаларингизни ҳам киритинг.
3. Мақсадга эришиш учун вақтни белгиланг.
Энди мақсадлар белгилангандан кейин навбатдаги қадам бу – белгиланган мақсадларни бажариш ва уларни бажариш учун вақтни ажратиш бўйича кунлик жадвал тузиш. Эсда тутинг фақатгина режалаштирилган ишлар бажарилади. Шунга кўра мақсадларингизни шунчалик флеш – карта ёки ноутбукка ёзиб қўйганингиз уларни ҳаётга татбиқ қилишга йўл бермайди. Барча режалаштирилган ишларни бажариш учун энг яхши йўл бир кунлик жадвални тузиш бўлади. Бу бошида жуда оғир кўриниши мумкин. Белгиланган кун тартиби дам олиб куч – қувватингизни қайта тиклаш учун сизга вақт ажратиб беради.
4. Сизни чалғитадиган омилларни имкон қадар камайтиринг.
Келинг ҳақиқатга тик боқайлик: биз бизларни чалғитадиган замонда яшамоқдамиз. Бизнинг барча электрон хатларимиз, ижтимоий тармоқдаги хабарларимиз бизларни ҳақиқатда аҳамиятга эга бўлган нарсалардан чалғитиши мумкин. Йўқ, ҳеч ким сизга ўзингизни барча гаджет (электроникалар)ингизни ташлаб юборишни таклиф қилаётгани йўқ. Аммо биз ўзимизни электрон қурилмаларимизни қулига айланиб бораётганлигимизни эсда тутишимиз керак. Гаджетларимизни “безовта қилмаслик” режимига ўтказганимизда ҳам биз телефонлар ва бошқа турдаги электроникалардан максимал даражада фойдаланишда давом этамиз. Натижада улар бизнинг кунлик вазифаларимизни ҳал этилишида ва унумдорликни ошишига кўмак берадиган жуда яхши воситага айланади. Вақтни тузишга ёрдам берадиган жуда яхши дастурлар мавжуд бўлиб улар Қуръонни эслаб қолишга ёки бўлмаса ҳар кунлик мулоҳаза учун янги ҳадис тақдим этишда ёрдам беради. Буларни ҳаммаси жуда яхши воситалардир. Бироқ биз технологияларни бизга хизмат қилиши учун улардан фойдаланишни ўрганишимиз керак, аксинча эмас.
5. Ҳаётингизни соддалаштириш учун олдиндан режа тузинг.
Режалаштиринг. Ифторликка тайёргарлик бўладими ёки Ийд ал-Фитр учун совғаларни қадоқлаш бўладими. Режалаштириш анча вақтингизни тежашга имкон беради. Ошхонада вақтингизни камроқ ўтказинг. Албатта уйдагилар учун бирор бир маззалироқ таом тайёрлагингиз келади, бироқ вақтингизни кўп қисмини супермаркетда ёки ошхонада ўтказсангиз Рамазоннинг асл мазмунидан бебаҳра қоласиз. Таом менюсини олдиндан бир ойга тайёрланг. Ошқозонга оғир туширмаслик ва ибодат ҳамда камоликка эришиш ҳаракатида куч қолиши учун фойдали ва оддий овқатланишга урғу беришни унутманг. Аслида тўйиниш учун унчалик кўп нарса ҳам керак эмас. Бир кунга эмас бирданига бир неча кунга таом тайёрланг. Таомларни музлатиб қўйишни унутманг. Байрамга тайёргарлик кўришга келсак у ҳолда совғаларни олдиндан харид қилинг, шу жумладан сўз махсус кийимни харид қилиш тўғрисида ҳам кетмоқда.
6. Ўзингизни ибодатга бағишланг.
Сўз бошқаларнинг ҳаётидаги ҳолатини бироз бўлса ҳам яхшилаш мақсадида Ўзингизни истеьдод ва маҳорат ҳамда манбаларингизни ишга солишингиз ҳақида кетмоқда. Сиз ширинлик пишириб у билан қўшниларингизни меҳмон қилишингиз мумкин. Бу Ислом дини гўзаллигини намойиш этишнинг энг ажойиб йўли – юзингизда табассум, қалбдаги соф ният ва яхши сўз билан. Қариялар уйи ва шифохоналардаги қари ва бемор одамларни йўқлаб бориш мумкин. Шунингдек сиз муҳтож ва рўзадорлар учун ифторликни ташкил қилишда ёрдам беришингиз мумкин. Вариантлар сон-саноқсиз кўпдир, фақатгина уларга эътибор бериш керак.
7.Қуръон – ойнинг юксак неъматидир
Рамазон ойида диққатимизни Қуръони Каримга қаратишимиз ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони зикр қилишимиз ниҳоятда муҳимдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримни “Бақара” сурасининг 185 оятида: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят бўлиши учун Қуръон туширилгандир”.
Бу Олийҳиммат Қуръони Каримни ўқиш ва ўрганиш вақтидир. Бу Муқаддас Китоб билан ғоятда банд бўлиш вақтидир. Рамазон – Қуръон ойидир. Биз гўзал динимизнинг юксак мўжизасини ўрганишга жуда жиддий муносабатда бўлишимиз керак. Сизга ва Сизларнинг оилаларингизга ажойиб серунумли ва мазмунли Рамазонни тилаб қоламиз. ИншоАллоҳ бу маслаҳатларимиз Сизнинг ҳаётингизда мазкур Рамазонни энг аъло даражада бўлишига ёрдам беради. Агар Сизда Рамазонни янада серунумлироқ қилиш борасида сирларингиз бўлса унда шарҳлаш (комментарий)да ўртоқлашинг.
Манба: islom.uz