Мақолалар
ШЕЪРИЯТ: АЛАМ
Куйиб-ёндим бедор бўлиб,
Вужудимга ҳасрат тўлиб.
Кўздан оқар Жайҳун дарё
Юрагимни ўйиб-ўйиб.
Не савдолар тушди бошга,
Парча бўлур, айтсам тошга.
Ҳаловат йўқ юришимда,
Тўйиб кетдим бу яшашга.
Аламларим айтсам – достон,
Тушунмайсиз, сизга осон.
Оҳлар урсам, оловига,
Дунё бўлур балки хазон.
Бевафолар кўпдир, эвоҳ,
Қадам боссам, тагимда чоҳ.
Банданг йиғлар чорасиз, оҳ
Сиғинганим, ёлғиз Аллоҳ!
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси