ТАДҚИҚОТ: СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР 7 ХИЛ САРАТОНГА САБАБ БЎЛИШИ АНИҚЛАНДИ
Янги Зеландияда олиб борилган тадқиқот натижалари алкогол билан саратон хасталиги ўртасида кучли боғлиқлик борлигини кўрсатган.
Отаго университети тадқиқотчиларига кўра, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш билан оғиз бўшлиғи, томоқ, жигар, ичак ва кўкрак саратонлари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган.
Тадқиқот муаллифларининг айтишларича, 2012 йилда алкогол ярим миллион инсоннинг ўлимига сабаб бўлган.
Бу рақам дунёдаги саратон хасталигининг юздан олти фоизига тўғри келади.
Addiction журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларида айтилишича, гарчи биологик сабаблари маълум бўлмаса-да, алкогол истеъмол қилиш организмга салбий таъсир кўрсатади.
Олимларга кўра, спиртли ичимлик истеъмол қилиш ортгани сайин саратон хавфи ҳам ортади.
Улар алкоголнинг саратонга бевосита алоқаси бор, деб ишонишларини айтишмоқда.
http://sof.uz/ сайтидан олинди.