Янгиликлар

ШАЙХ АЛОВУДДИН МАНСУР “ИСЛОМ ОТА” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Таниқли уламо, Қуръони каримнинг илк маънолари таржимаси муаллифи шайх Аловуддин Мансур 11 март куни Тошкент шаҳрининг муҳташам масжидларидан бири бўлган – “Ислом ота” жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, “Ислом ота” жомеъ масжиди имом-хатиби Жасур Раупов ва бошқалар ҳамроҳ бўлиб, меҳмонга масжид қурилиши, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилар.

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.

Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин у 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази» ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди.

Сўнгги йилларда у Қуръони каримнинг имкони борича кенгроқ тафсирини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. Қирғизистонда “Қуръони азим тафсири”нинг 8 жилди чоп этилган.

Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам бор.

 

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг