АМЕРИКАЛИК ЯҲУДИЙЛАР: ҚУДДУС ФАЛАСТИНЛИКЛАРГА ҚАЙТАРИЛИШИ КЕРАК!
Сионизмга қарши курашаётган яҳудийларнинг халқаро диний ҳаракати “Нетурей карто” БМТ нинг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида норозилик намойиши ўтказди. “Анадолу” хабар беришича ҳаракат бошлиғи Давид Фельдман: “АҚШ президенти Дональд Трамп ўз қарорини қайта кўриб чиқишини ҳамда яҳудий ва фаластинликлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини талаб қиламиз” деб фикр билдирди.
Норозилик намойиши қатнашчиларинг қўлларида “Динимиз сионизм ва Исроил давлатини рад этади”, “Исроил муқаддас ерларни тортиб олди!”,”Исроил яҳудий давлат эмаслигини бутун дунё билиши керак!”, “Фаластин ерлари фаластинликларга қайтарилиши лозим” деган шиорлар бўлган. Фельдманнинг сўзларига кўра унинг ҳаракати кўп йиллардан бери Исроил Фаластинни босиб олишига қарши чиқмоқда.