Бутун дунё уламолари иттифоқини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилганидан сўнг доктор Али Қорадоғий баёнот берди
Мисрлик таниқли уламо Юсуф Қарзовий раҳбарлигидаги Бутунжаҳон мусулмон уламолар иттифоқи Саудия Арабистони подшоҳлиги, БАА, Баҳрайн ва Миср томонидан ягона “террорчилар рўйхати”га қўшилганидан сўнг Ислом уламолари Халқаро иттифоқи бош котиби Али Қорадоғий баёнот берди.
“Халқлар ҳурриятини бўғадиган ва миллатлар бирлигини парчалайдиган инқилобларни ташкиллаштирадиган тузумлар томонидан Бутунжаҳон мусулмон уламолар иттифоқига туҳмат қилиб, террор тамғасининг ёпиштирилиши иттифоқнинг умматга тегишли масалаларга тўғри ёндашаётганининг далилидир. Аллоҳ таоло айтади:
“Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Одамларга манфаат берадиган нарса эса ер юзида қолади. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтиради” (Раъд, 17).
Олим ўз сўзларига қўшимча қилиб: “Бу Иттифоққа бутун дунёдаги энг сара уламолари ва даъватчиларининг 95 минг нафари йиғилган. Буларнинг барчасини шайтонга малайлик қилиб террорчилар деб аташ билан террорчига айланиб қолиши қайси мантиққа тўғри келади?! Бу саҳифаларни беҳуда ва бемаъни нарсалар билан тўлдириб, умматни муҳим масалалардан чалғитишдан бошқа нарса эмас!” деди.
Қорадоғий ўз баёнотини: “Сен ҳақингда сенда йўқ нарсани айтадилар, сен ҳақингда сен ёқтирмаган нарсани айтадилар, сен қилмаган ишни сен қилганингни айтадилар, лекин сен Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини доим ёдингда тут:
“Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир” (Аъроф, 199), деб тугатди.
www.azon.uz