Янгиликлар
“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ТАДБИРЛАРИ
Жорий йилнинг 15 ноябр куни Яшнобод туманидаги 204- мактабда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Яшнобод тумани “Гўзал” жомеъ масжиди имом хатиби Салоҳиддин домла қатнашиб, йиғилган 9-10 синф ўқувчиларига мавзу бўйича маъруза қилилб бердилар.
Маъруза давомида бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган ёшлар тарбияси, уларнинг илмий жиҳатдан етук инсон бўлиб етишишлар, маънавий ва маърифий комил инсон бўлиб, жаҳолат ёқасидаги ёшларга ўрнак бўлишлари ҳамда бугуннинг зарарли иллатларидан сақланиш ҳақида сўзлаб ўтдилар
Тадбир сўнгида йиғилган ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.