Янгиликлар

“БАРБИ” ҚЎҒИРЧОҒИ РАСМАН МУСУЛМОН БЎЛДИ

“Барби” қўғирчоқларини ишлаб чиқарувчи АҚШнинг Mattel компанияси тез орада америкалик қиличбоз спортчи Ибтиҳаж Муҳаммад шарафига янги ўйинчоқ ишлаб чиқаришини билдирди, дейилади Islam-today сайти хабарида.

2016 йилги ёзги олимпиада ўйинларида АҚШ терма жамоаси сафида майдонга тушган спортчи аёл мамлакат термаси таркибидаги илк ҳижобли аёлга айланган эди.

“Мусулмон Барби”нинг сотувга чиқарилиши келаси йилнинг бошларига режалаштирилмоқда. Қиличбоз аёлнинг ўзи эса қўғирчоқнинг суратини ғурур билан Instagram тармоғига жойлади.

Таъкидланишича, қўғирчоқ қиличбоз аёл кўринишида бўлиш билан бирга, замонавий, бироқ рисоладагидек кўринишда кийинтирилади.

azon.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг