Янгиликлар

«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ» ТАДБИРЛАРИ-2

Жорий йилнинг 16 ноябр куни Яшнобод туманидаги 206- мактабда “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Яшнобод тумани “Гўзал” жомеъ масжиди имом хатиби Салоҳиддин домла қатнашиб, йиғилган ўқувчиларига “Вақтнинг қадри ва илм фазилатлари” мавзуси бўйича маъруза қилиб бердилар.

Маъруза давомида бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган ёшлар орасида саводхонликни ошириш, уларни китобга муҳаббатли қилиб тарбиялаш, илм ва маърифат йўлида хизмат қилиш ҳақида сўзлаб, ўтмиш алломаларимиз ва уларнинг қолдириб кетган бой маънавий меросларидан мисоллар келтирдилар. 

Тадбир сўнгида йиғилган ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг