САРҲИСОБ ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.
Танловнинг ҳудудий босқичида 2017 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг
1 октябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2017 йилнинг 20 ноябрга қадар қабул қилинади. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
Танловнинг ҳудудий босқичи 1 декабргача ўтказилиши кўзда тутилган.
Танловнинг республика босқичи «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ўтказилади. Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан танлов асосида сараланади. Танловнинг ўтказилиш вақти ОАВда эълон қилинади.
Танловнинг республика босқичида ғолиб, деб топилганлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
Бош мукофот: «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусидаги энг яхши ижодий иш.
Fолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Асосий мукофотлар:
энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет – I, II, III ўринлар);
“Энг фаол тарғиботчи” (I, II, III ўринлар);
Fолибларга асосий мукофотларга қўшимча тарзда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилади.
Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернетда эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўлмаслиги керак).
Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.
Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.
Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.
Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилинади:
– муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бораётган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
– муаллифнинг тураржойи, уй ва иш телефонлари;
– паспорт нусхаси.
Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликларига топширилади.
Ташкилий қўмита