Янгиликлар

БУГУНДАН БОШЛАБ ЯНГИ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ БЕРИЛА БОШЛАЙДИ

Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини 20 октябрь кунидан бошлаб олиш мумкинлиги маълум қилинган эди. Шаҳар ЙҲХБ расмий вакили А.Воҳидовнинг сўзларига кўра, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини жорий қилиш тўғрисидаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 20 октябрдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш мумкин бўлади. 

Бунинг учун паспорт, тиббий маълумотнома ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида (104 842 сўм 50 тийин) тўлов тўлаш талаб этилади. 

А.Воҳидовнинг билдиришича, янги ҳайдовчилик гувоҳномаси жаҳон андозалари асосида ишлаб чиқилган ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси мақомига ҳам эгадир. Маълум қилинишича, у билан бирга талонлар берилмайди. 

Шу билан бирга, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил октябрь ойига қадар муомалада бўлади. 

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг