Янгиликлар

АҲМАД ШАҲИД: ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКДАН ДИНИЙ ЭРКИНЛИККА ЎТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги борасидаги ҳозирги вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга келган эди.

У шу йилнинг 2 октябридан 12 октябрига қадар мамлакатда бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, диний ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашди, деб ёзади Kun.uz нашри

Аҳмад Шаҳид ўз ташрифи якунида Ўзбекистондаги диний ва ННТ, дипломатик ваколатлархоналар ва ОАВ вакиллари билан учрашди. 

Унинг ўз ташрифига доир хулосасига кўра, “Ўзбекистонда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар инсон ҳуқуқлари, жумладан дин ва эътиқод эркинлигини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга ўз ҳиссасини қўшади”. 

Аҳмад Шаҳиднинг таъкидлашича, “динлар ёки ҳар қандай эътиқод кўпмиллатли ва турли диний жамоалар биргаликда тинч яшаётган Ўзбекистонда таҳдид сифатида баҳоланмаслиги керак”. 

Махсус маърузачи, диний экстремизмга қарши кураш мавзусига ҳам тўхтаталар экан, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади, шу билан бирга, айрим эътирозларини билдириб ўтди. 

“Диний экстремизмга қаршилик кўрсатиш диний ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш асосида олиб борилиши лозим. Экстремизм зўравонлигига қарши курашиш ёки унга йўл қўймаслик учун дин ёки эътиқод эркинлигини қурбон қилиб бўлмайди”, – дея қатъий фикрини билдирди Аҳмад Шаҳид. Унинг огоҳлантиришича, бу ҳолат айни вақтда олиб борилаётган ислоҳотлар учун имкониятларни қисқартириб юборади. 

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистондаги диний бағрикенгликни эътироф этар экан, бағрикенгликдан диний эркинликка ўтиш вақти келганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, диний эркинлик деганда барча дин вакилларига ўз диний амалларини бажаришда тенг имкониятлар тақдим этиш назарда тутилади.

Манба:azon.uz
Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг