Янгиликлар

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ БАКАЛАВР ДИПЛОМИ МАГИСТР МАҚОМИГА ТЕНГЛАШТИРИЛДИ

4 сентябр куни Тошкент Ислом институтида 2017 2018- ўқув йилининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, устозлар ва талабалар қатнашди.

Тадбир вақтида диний таълимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, сўзга чиққан академик Неъматуллоҳ Иброҳим «Диний таълим тизимида мисли кўрилмаган жуда катта ўзгаришлар бўлишини, юртимиздан яна Имом Бухорийлар, Имом Термизийлар, Замахшарий каби алломалар етишиб чиқиши учун барча шароитлар яратилиши, талабалар дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқишларини давом эттиришлари учун имконият яратилиши» ҳақида фикр билдирди.

Академик Неъматуллоҳ Иброҳим ўз сўзини давом эттирар экан, «Эндиликда Тошкент Ислом институтининг бакалавр дипломи магистратура мақомига тенглаштирилди. Талабалар тўғридан-тўғри ундан кейинги босқичларда таълим олишади», деди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари, Мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан суҳбат чоғида мамлакатимиздаги диний йўналишдаги тўққизта ўрта махсус ва иккита олий таълим муассасаси Ислом цивилизацияси маркази ихтиёрига ўтказилиши ҳақида айтган эди.

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг