ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХАЙРИЯ ТАДБИРИ
Юртимизда “Қурбон байрами” ҳамда Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги шукуҳи кезиб юрган кунларда келажак авлодга байрамлар қувончини улашиш мақсадида бугун – 2 сентябр куни Муборак Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси ҳомийликка олган Яшнобод туманидани 52-ихтисослаштирилган мактабда навбатдаги хайрия тадбирини ўтказди. Тадбир давомида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари учун «Қурбон ҳайити» дастурхони ёзилиб, ош дамланди.
Тадбирда «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Комилжон ўғли раҳбарлигида масжид жамоаси иштирок этиб, мактаб аҳлини Муборак Қурбон байрами билан табрикладилар.
Тадбирда мактаб ўқувчиларининг меҳрли кўзларидаги қувонч билан тўлиб, масжид жамоасининг бу даргоҳга бўлган мурувватини янада оширди. Азиз ўқувиларнинг келажакда илмли, маърифатли етук инсон бўлиб етишиши учун барча имкониятларини сафарбар қилмоқда.
Мактаб раҳбарияти, меҳнат жамоаси ва ота-оналар «Ислом ота» жомеъ масжиди жамоасига бундай саховат тадбирлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор қилиб, ташаккур билдирдилар.
Аллоҳ таоло барча хайрли ишларнинг ажрини кўпайтириб берсин.