Мақолалар

ҲАРОМ – ТАНАГА ҲАМ, РУҲГА ҲАМ ЗАРАРЛИ

    Илмий равишда собит бўлишига қараганда, Ислом шариатида ҳаром қилинган нарсаларни таом сифатида тановул қилган одам хасталикка чалинар экан. Чунки Ислом зарарли нарсаларни ҳаром қилган. Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсалари беҳикмат эмас. Ҳаром нарса истеъмол қилингандан сўнг у танада қонга айланади. Юрак эса, қон ҳайдайдиган аъзодир. Зарарли нарсалардан пайдо бўлган зарарли қон юракнинг хасталанишига сабаб бўлиши эса, илмий ҳақиқатдир. Юрак хаста бўлгандан кейин эса, жисмнинг ҳаммаси бузуқ бўлади.

ألا وإن في الجسد مضغة إذا صلحت صلح الجسد كله، وإذا فسدت فسد الجسد كله، ألا وهي القلب.

    Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
    “Огоҳ бўлингизким! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачонки у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир”.

    (Имом Бухорий ривояти. Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби.)

    15 асрлик башоратнинг бугунги кунда зоҳир бўлиши Ислом динининг инсон манфаатини кўзлаган дин эканлигидан далолатдир.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг