Янгиликлар

САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ -4

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бугун – 27 июнь куни Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ислом ота” жомеъ масжиди жамоаси яна бир #Саховат_тадбирини ўтказди.

Навбатдаги хайрия тадбири Яшнобод туманидани 52-ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтди. Тадбир давомида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари учун “Рамазон ҳайити” дастурхони ёзилиб, ош дамланди.

Тадбирда “Ислом ота” жомеъ масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Комилжон ўғли сўзга чиқиб, жумладан шундай деди:

“Ассалому алайкум, ҳурматли ўқитувчилар, азиз болажонлар!
Аллоҳ таоло Муборак ой байрами шукуҳини янада файзли ва муборак қилсин. Масжидимиз сизнинг ихтисослаштирилган ўқув даргоҳингиз учун яна бир хайрли тадбир сабабчиси бўлгани учун Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Сиз азиз болажонларнинг меҳрли кўзларингиздаги қувончни кўрганимизда бу даргоҳга бўлган мурувватимиз янада зиёда бўлмоқда. Бугун сизларнинг келажакда илмли, маърифатли етук инсон бўлиб етишишингизучун масжидимиз жамоаси хайрия тадбирларини давом эттириб, 5 та аравачаси эҳсон қилмоқда. Аллоҳ бундай мурувват ва саховатимизни даргоҳида қабул қилсин, бардавом бўлишини насиб этсин. Сизларнинг ўқишларингизда муваффақиятлар тилаймиз”.

Мактаб раҳбарияти, меҳнат жамоаси ва ота-оналар “Ислом ота” жомеъ масжиди жамоасига бундай саховат тадбирлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор қилиб, ташаккур билдирдилар.

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларнинг ажрини кўпайтириб берсин.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг