Мақолалар

ҲОРУН АР-РАШИД ВА БАҲЛУЛ

    Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг барча буйруқ ва фармонлари доим бажо келтирилар, нима ирода қилса, ўша заҳоти муҳайё қилинарди. Бу ҳолатда унинг зулмга кириб қолиш эҳтимоли бўлгани учун ўз атрофига ўзини тергаб турувчилар, тўғриликни кўрсатувчи уламоларни жамлаган эди. Машҳул Баҳлул унинг энг яқин дўстларидан ва доим ҳолидан хабар олиб турадиган кишилардан бири бўлиб, Ҳорун арРашидни тез-тез огоҳлантириб, тергаб турар, салоҳият ва имконидан келиб чиққан ҳолда зулм йўлига кириб қолишидан сақларди.

Кунларнинг бирида Баҳлул кийимлари чангга ботган бўлган бир аҳволда саройнинг боғида халифага дуч келиб қолди.

Халифа ундан сўради:

– Эй Баҳлул, қаердан келяпсан?

Баҳлул жавоб берди:

– Жаҳаннамдан келмоқдаман, саййидим.

– Яхшиликка бўлсин, нима қилдинг у ерда?

– Нима ҳам қилардим, олов керак бўлиб қолди, шунинг учун борган эдим.

– Хўш, келтирдингми?

– Йўқ, келтиролмадим.

– Нега?

– У ерда олов йўқ экан. Жаҳаннамнинг қўриқчиси: “Бу ерда олов бўлмайди, ҳар ким оловини дунёдан ўзи билан олиб келади”, деди.

Ўйга чўмган халифа сўради:

– Эй Баҳлул, мен бу дунёдан кетаётганимда олов олиб кетмаслигим учун нима қилишим керак, қандай тавсия берасан?

– Баҳлул:

– Сен катта-катта салоҳиятларга эга кишисан. Мана шу эгаллаган лавозиминг гуноҳга, зулмга жуда ҳам яқин. Олов олиб боришга сабаб бўлиши мумкин. Олов олиб кетишни хоҳламасанг, қуйидаги учта тавсияни тингла. Буларга содиқ бўлсанг, ўзингни қутқаришинг мумкин:

– Нима экан у уч нарса?

– Адолат! Адолат! Адолат!

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг