МақолаларРамазон-2017

УЗР САБАБЛИ РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҚАНДАЙ ТАОМЛАНАДИ?

Рўзани ният қилмаган мусофир муқим бўлса, рўза тутмаган бемор тузалиб қолса, шунингдек, ҳайз ёки нифосли аёл кундузи покланса, буларнинг барчаси куннинг қолганида рўзанинг ҳурмати учун еб-ичишдан тўхтаб турадилар.

Узр сабабли рўза тутмаганлар ҳам жамоат жойларида еб-ичишдан сақланишлари лозим бўлади. Аслида, уларга еб-ичмоқлик мубоҳ бўлса-да, лекин уларнинг узрли эканини билмаган кишилар томонидан улар ҳақида “бу киши динига бепарво экан, бу киши фосиқ экан” деган тасаввурлар пайдо бўлмаслиги учун жамоат жойларида еб-ичишдан сақланишлари лозим.

Агар узри аниқ кўриниб турган бўлса, ошкор еб-ичишнинг зарари йўқдир. Агар ҳайзли аёл ёки мусофир каби узри ошкор билиниб турмаса, еб-ичишини махфий қилмоғи лозимдир. Чунки узрсиз рўза тутмайдиган ҳамда жамоат жойларда ошкора еб-ичиб юрган кишилар динни мазаҳ қилувчилар деб ҳисобланади. Минг афсуски, айни кунларда ташқи кўринишидан ҳеч қандай узри кўринмайдиган бақувват кишиларнинг эрмакка писта чақиб туриши, ҳузурланиш учун салқин шарбатлар ичиб, таомлар еб юришлари ачинарли ҳолдир.  Улар ҳақида нима деб ўйлаш мумкин?! …

Эҳтимол кимгадир бу Рамазон охиргисидир.  …

 

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг