Янгиликлар

Йўлдошали домла Ўртачирчиқ туманидаги «Фирдавс» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар

#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримовнинг Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича маънавий-маърифий суҳбатлар учун жомеъ масжидларга ташрифлари давом этмоқда.

Жумладан, бир гуруҳ имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтаётган суҳбатларда Йўлдошали домла бугун, 11 феврал куни Ўртачирчиқ туманидаги «Фирдавс» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Аср намозини жамоат билан ўқиб бўлгач, жамоатга илмий-маърифий суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат давомида ниҳояланиб бораётган шаъбон ойи фазилати, Рамазони шарифга руҳий-маънавий хос тайёргарлик кўриш, бу фазилатли ойда Қуръони каримга жуда катта аҳамият бериш, унинг илмий мўъжазалари, хатм қилиш, маънолар таржимаси, тафсирини ўқиш, илм олиш каби эркин мавзуларида илмий-суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат ниҳоясида жамоатни қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам бериб ўтдилар.
Суҳбатлар давом этмоқда.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг