Янгиликлар

Йўлдошали домла Паркент туманидаги «Сирли» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар

#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримовнинг Тошкент вилоятидаги «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича маънавий-маърифий суҳбатлари давом этмоқда.

Жумладан, 12 феврал куни Паркент тумани, Номданак қишлоғидаги «Сирли» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Аср намоздан сўнг масжидда йиғилган жамоатга илмий-маърифий суҳбат қилиб бердилар. Аввало масжид қавмини кириб келаётган муборак Рамазони шариф билан табриклаб, мазкур ойда қилинадиган ибодатлар, хатми Қуръонларнинг савоби бошқа ойларникидан бир неча баробар зиёда бўлиши, Рўзанинг фазилатлари, бу ойда маънан покланиш, бу ойнинг Қуръони карим ойи эканлиги, соф ақидани сақлаш, ақиданинг иймон билан чамбарчас боғлиқлиги ва нозик масала эканлиги мавзусида илмий-суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат ниҳоясида жамоатни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Маълумот учун: «Сирли» масжиди тахминан 1850 йилда тошкентлик саховатли бир бой қурган ва номи сир сақланган. 2002-2004 йилларда ҳашар йўли билан янгитдан қурилган.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг