Янгиликлар

Йўлдошали домла Ўртачирчиқ туманидаги «Бобохон ота» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар

#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримовнинг Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича маънавий-маърифий суҳбатлар учун жомеъ масжидларга ташрифлари давом этмоқда.

Жумладан, бир гуруҳ имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтаётган суҳбатларда Йўлдошали домла бугун, 11 феврал куни Ўртачирчиқ туманидаги «Бобохон ота» жомеъ масжидига ташриф буюриб, жамоатга илмий-маърифий суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат аввалида жамоатни Рамазони шариф билан муборакбод этиб, ойлар султони бўлмиш Рамазоннинг фазилатлари, бу ойнинг Расулуллоҳ наздларида жуда аҳамият катта экани, унда маънан покланиш, бу ойнинг Қуръон ойи эканлиги, илм олишнинг фазилати, турли оқим ва ёт ақидалардан эҳтиёт бўлиш каби эркин мавзуларида илмий-суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат сўнгида жамоатни қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам бериб ўтдилар.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг