Янгиликлар

МЕҲР ВА МАЪРИФАТ МУЛОҚОТИ: ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида устоз ва шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш, бўлғуси кадрларга маънавий ва моддий кўмак бериш анъанага айланиб бормоқда.
🔹 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг тавсияларига асосан, ҳудудлардаги имом-хатибларнинг диний таълим муассасалари талабалари билан учрашувлари изчил давом этмоқда. Ана шундай истиқболли тадбирлардан бири сифатида институтга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев ташриф буюрди.
▫️ Учрашувда институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ё.Бухарбаев, бўлим бошлиғи Ш.Бадиев ва талабалар иштирок этдилар.
💬 Хайрулла домла ўз маърузасида илм йўли нақадар шарафли ва айни дамда масъулиятли эканини алоҳида таъкидлади. Шахсий тажрибалар ва ҳаётий ибратлар асосида қурилган суҳбат талабалар қалбида илмга бўлган муҳаббатни янада жўш урдирди. “Илм — сабр ва тинимсиз изланиш демакдир, маънавият эса инсонни икки дунё саодатига етакловчи энг мустаҳкам таянчдир”, — дея таъкидлади нотиқ.
🎓  Учрашув фақат илмий мулоқот билан чекланиб қолмади. Хоразм вилояти вакиллиги томонидан бўлғуси кадрларга кўрсатилган амалий ғамхўрлик барчанинг кўнглини тоғдек кўтарди:
🔹 Ижтимоий қўллаб-қувватлов: Институтда таҳсил олаётган 2 нафар хоразмлик талабанинг тўлов шартномаси тўлиқ қоплаб берилди.
🔹 Абитуриентларга мадад: Тайёрлов курсида ўқиётган 5 нафар хоразмлик ёшларнинг ўқиш тўловларига кўмак кўрсатилди.
🔹 Касбий ҳамкорлик: Малака ошириш курсларига келган 17 нафар Хоразм вилояти имом-хатиблари билан ҳам алоҳида учрашув ташкил этилди.
✨ Тадбир доирасида Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида Хоразм аҳли илмлари номидан институт устозлари, талабалари ва малака ошириш курси иштирокчилари учун миллий ош-палов дастурхони ёзилди. Таомдан сўнг институт устозлари томонидан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва динимиз ривожи йўлида хайрли дуолар қилинди.
oliymahad.uz
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг