МақолаларСавол-жавоблар

ЛУТ ҚАВМИГА ЎХШАШЛАРГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ КЕРАК?

❓Савол: Биз Лут қавмини ким бўлганини биламиз, улар нима ишлар қилганини ҳам. Энди саволим шуки, уларга мансуб бўлган одамларни кўрганимизда қандай йўл тутмоқ лозим?

📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай кимсаларни кўрганимизда уларга ўзимиздан келиб чиқиб жазо қўллашимиз мумкин эмас. Уларни жазолашни махсус ваколатли идоралар амалга оширади. Бизнинг вазифамиз чиройли насиҳат ва қилаётган ишлари оғир гуноҳ эканини тушунтиришдир.

Уларнинг қилаётган ишлари шундай бир оғир гуноҳки, Аллоҳ таоло бу гуноҳни қилган қавмнинг барчасини ҳалок қилган: «Энди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг (кофирларнинг) устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик» (Ҳуд сураси, 82-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Умматим хусусида қўрққан нарсаларимнинг энг қўрқинчлироғи Лут қавмининг амалидир” (Ибн Можа ривояти).

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Лут қавми амалини қилган кимсани Аллоҳ лаънатласин”, деб уч бора такрорлаганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг