Мақолалар
Жамоат транспортида одоб: рул, тутқич ва телефон орасида йўқолган иймон

Бугунги жамоат транспорти – сабр мактаби бўлиши керак эди. Аммо у кўпинча асаб бозори, одоб синови эмас, балки иймоннинг йиқиладиган жойига айланмоқда. Автобус ёки маршруткага чиққан заҳоти айримлар гўё барча ахлоқий мажбуриятлардан “тушиб қолгандек” бўлади.