Аёллар саҳифасиАқидаМақолаларФиқҳ

НАМОЗГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚИЗИҚТИРАМИЗ?

НАМОЗГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚИЗИҚТИРАМИЗ?

Намоз ўқимайдиган яқинлар, айниқса, оиладаги катталарга намоз, ибодат масалалари ҳақ ва тўғри йўлга ҳикмат билан, шаън, обрўларига тегмайдиган, оғир ботмайдиган шаклда етказиш керак бўлади. Бунинг учун намозга чақирувчи китоблар ҳадя қилишингиз ёки кўнгиллари ҳақни оладиган бўлиб, бўшаб турган пайтни пойлаб гапларингизни етказиб олишингиз мумкин. Ёки ёшлари тенг, ҳурмат – обрўлик таниш инсонлари орқали намозга даъват қилишингиз ҳам мукин. Хуллас имкониятдан келиб чиқиб, намозга чақирилади ва албатта, бу йўлда сабр қилинади. Аллоҳ таоло намозга буюришда сабр-қаноатли бўлишга буюрган. Биз сабабли ҳидоятга келишлари, биз учун дунёдаги энг қиммат бойликдан ҳам фойдалироқ (Бу ҳақда машҳур ҳадис ҳам бор). Шу билан бирга ҳақларига дуо қилишни ҳам унутмайлик. Зеро, қалблар Аллоҳнинг измида, хоҳлаганини ҳидоят қилади, хоҳлаганини эса… Нима учун ҳали ҳам, шунча гапларимдан кейин ҳам ҳидоятга келмади, намозни, ибодатни бошламади, деб ўзимизни қийнамайлик. Дуода бардавом бўлаверайлик. Биз уларга лисони ҳол (ҳол тилимиз — юриш-туришимиз, хатти-ҳаракатимиз, одоб-ахлоқимиз) ва лисони қол (сўзловчи тилимиз — ширин, ҳикматли сўpлар)имиз билан ўрнак бўлайлик. Пайғамбаримиз ҳам амакилари Абу Толибни умри охиригача Исломга даъват қилганлар, лекин ҳидоятга келмаган. Шунинг учун “етказиш, таблиғ қилиш биздан, ҳидоят қилиш Аллоҳдан” деган қоидага амал қилиб, хизматда бардавом бўлаверайлик. Тавфиқ Аллоҳдандир!

Олимжон Аллоҳқули

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг