
❓1886-САВОЛ: Муқим киши имом бўлганда кеч қолиб келган мусофир киши муқимга учинчи ёки тўртинчи ракатларда иқтидо қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, жоиз. Мусофир ҳам худди муқим каби жамоат имоми мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар унга иқтидо қила олади. Аммо шуни билиш керакки, охирги икки ракатга қўшилган мусофир “мен икки ракат қаср ўқийман, шунинг учун имом билан ўқиган ушбу икки ракатим кифоя қилади”, деб имом салом берганда тугатиб қўймайди, балки муқим эргашувчилар сингари улгурмаган ракатларни ўзи ўқиб олади. Чунки мусофир киши муқим имомга иқтидо қилиши туфайли унинг намози ҳам тўрт ракатга айланиб кетади. Қайси ракатда иқтидо қилса ҳам тўрт ракат қилиб тугатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.