Янгиликлар

Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

#Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида гапириш ва эшитиш имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди. Ушбу суҳбатда имом-ноиб Дилшод домла Ходиев маъруза қилиб, «Мусулмоннинг мусулмонга нисбатан эҳтироми» мавзусида батафсил тушунчалар берди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларига жавоб берилди. Жараён малакали сурдо таржимон орқали иштирокчиларга етказилиб, уларнинг тўлиқ фаол иштирокини таъминлади.
Суҳбат якунлангач, ҳомийлар кўмагида иштирокчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Яратган Ҳақ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва самарали айласин!

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг