МақолаларСавол-жавобларФиқҳ

УЗРЛИ КИШИНИНГ ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛИШИ

#Фатво

❓1876-САВОЛ: Узрли (орқа авратдан операция туфайли доимий қон келиб турувчи) киши ҳаж ва умра сафарига борса бўладими? Борсалар, уларга қандай тавсия берилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, саволда тилга олинган узрли одамлар соғлиги кўтарса, ҳаж ва умра сингари муборак сафарларга бориши дуруст. Фақатгина тавофда эътиборли бўлади. Сабаби тавофда таҳоратли бўлиш тавофнинг вожибларидан саналади. Бетаҳорат тавоф қилиш қўй сўйишни лозим қилади. Саволда айтилган одамнинг орқа авратидан тинимсиз, яъни таҳорат олиб, вақти кирган намозни шу таҳорати билан ўқий олмайдиган даражада нажосат чиқиб турса, бу одам “соҳиби узр” ҳисобланади. Намоз вақти кирганда таҳорат олади ва намозини ўқийверади. Шунингдек, шу намоз вақти чиқиб кетгунига қадар тавоф ҳам қилаверади. Чиқадиган нажосат эҳром либоси ва ерни нопок қилиб қўймаслик учун бирор мато ёки шу каби нарса (памперс) боғлаб олади. Масалан, аср вақтида таҳорат олган бўлса, шом намози вақти киргунича тавоф қилаверади. Шом вақти киргач, қайта таҳорат олади. Бу нарса унга қийинчилик туғдирса, хуфтон каби вақти узоқ давом этадиган намоз вақтида тавоф қилиши тавсия этилади. Саъй учун таҳоратли бўлиши вожиб эмас.
Агар нажосат тез-тез эмас, узоқ вақтда, масалан, тахминан 15 дақиқа ва ундан кўп вақтда чиқиб турадиган бўлса, ҳар нажосат чиққанда таҳорат олиб, тавоф қилади. Чунки бундай одам соҳиби узр бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг